17 September 2009
15:46 - Сенсация: АҚШ Шарқий Европада Ракеталарга қарши мудофаа системаси қуришдан воз кечибди
Рус ахборот агентликларининг Чехиядаги манбаларга асосланиб хабар беришича, кеча кечқурун АҚШ президенти Барак Обама Чехия бош вазири Ян Фишерга телефон қилиб, бу мамлакат ҳудудида Ракеталарга қарши мудофаа системасининг бир қисми бўлмиш Радиолокацион станция қуриш ниятидан воз кечганини билдирган. Бу ҳақда АҚШдан расмий ҳужжат кутилмоқда.

Маълумки, Ракеталарга қарши мудофаа системасининг асосий қисмини Польшада жойлаштириш режалаштирилганди. The New York Times газетаси Польшада ҳам янги система қурилмаслигини билдирган. Табиий, газетанинг маълумотлари расмий эмас. Ҳамма АҚШнинг бу хусусдаги расмий баёнотини кутмоқда.

АҚШ нима учун ўз қароридан воз кечгани ҳали маълум эмас. У Россиянинг талаблари қаршисида чекиндими, ёки ҳозир асосий вазифаси сифатида Афғонистондаги урушни ғалаба билан битиришни кўриб, бошқа лойиҳаларни музлатиб қўймоқчими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону