17 September 2009
03:46 - Қотилликда айбланаётган Артур Шнейдер Германия фуқаролиги билан қутулмоқчи
Бир қатор қотилликларда гумон қилиниб, Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди томонидан сиртдан жазога тортилган 29 яшар Артур Шнейдернинг Берлин Ўзбекистонга топширмайдиган бўлди, дейилади Regnum агентлиги тарқатган хабарда. У қатор жиноятларни содир этгани, хусусан, беш марта одам ўлдиришда айбланиб, халқаро қидирувга берилган экан.

Энди маълум бўлишича, ўтган вақт ичида Артур Германия фуқаролигини олишга улгурибди ва бу унинг жонига оро кирибди.

Лекин, дейди мухбиримиз, 5 одам ўлдиришда айбланётган шахс, буларни яшириб, бошқа мамлакатнинг фуқаролигини олган бўлса ҳам, суддан ва жазодан бу шаклда қочиб қутулиши адолатдан эмас. Ўзбекистон тарафи бу ишни давом эттириш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону