17 September 2009
02:44 - Ўзбекистон Европа Иттифоқини ўзаро мулоқотда прагматизмга чақирмоқда
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлиги матбуот хизмати тарқатган маълумотда айтилишича, бундан икки кун аввал Брюсселда ўтган Ўзбекистон - Европа Иттифоқи ҳамкорлик кенгашининг тўққизинчи мажлисида вазир Норов Европа Иттифоқини мамлакатимиз билан мунсабатларда прагматик, тенглик асосида қурилган сиёсат олиб боришга чақирган. Ўзбекистоннинг Иттифоқ билан бундан кейинги ҳамокрлиги тўла тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорликка асосланади, деган Норов.

У ўз сўзида Иттифоққа аъзо айрим давлатларнинг Ўзбекистонга нисбатан икки стандартли усуллар қўллаётгани, кўпчилик ҳолларда асоссиз танқидлар ёғдираётганини таъкидлаган.

Иттифоқ мулозимлари чақириққа ён беришиб, Ўзбекистон билан бир қатор соҳаларда муҳим келишувлар имзолаган эмиш. Аммо, Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарномада шартномалар турли мавзуларда эканлиги айтилса-да, ҳеч бир конкрет факт келтирилмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону