16 September 2009
02:54 - Китоб тумани ҳокимини ўз жонига қасд қилишга мажбур қилган миршабларнинг тергови битди
Бундан бир неча кун аввал Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан Китоб тумани ҳокими Луқмон Ғаффоровнинг шу йил 13 августдаги ўз жонига қасд қилиш ҳодисаси бўйича олиб борган тергов ҳаракатлари ниҳоясига етган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103-моддаси (Ўз жонига қасд қилишга мажбур қилиш), 165- моддаси (Товламачилик) ва 168-моддаси (Фирибгарлик) билан айбланган Китоб тумани ИИБнинг 4 нафар турли даражадаги миршаб энди суднинг қора курсисига ўтқазилади, дейди мухбиримиз.

Бу шахслар Китоб туманининг 54 яшар ҳокимини ўз котибаси билан биргаликда ишрат пайтида суратга олишган ва бу беҳаё тасвирларни жамоатчиликка ошкор қилиш билан қўрқитиб, 35 000 АҚШ доллари талаб қилишган. Ҳатто ҳокимдан 10 000 АҚШ доллари олишган ҳам. Шундан сўнг ҳоким иродасизлик қилиб, хизмат хонасида ўзини осиб ўлдирди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону