16 September 2009
02:22 -
ЕХҲТ мулозими ҳукуматни “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййидни озод қилишга чақирди
Куни кеча Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Матбуот эркинлиги бўйича махсус вакили Миклош Ҳарашти Ўзбекистон ҳукуматини журналист Дилмурод Саййидни озод қилишга чақирди. У Ўзбекистон Ташқи ишлари Владимир Норовга август ойида ҳам мактуб ёзиб, унинг озод қилинишини сўраганини қайд этган.
Бу ҳақда хабар қилган “Озодлик” радиосига берган интервьюсида Ҳарашти жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг апелляция судлов ҳайъатидан адолатли қарор умид қилгани, лекин унинг умиди чиппакка чиқанини эътироф этган. Унинг айтишича, ташкилот журналист ишини кузатиб бормоқда.