15 September 2009
02:25 -
Ёшлар радиоканали раҳбари Бурҳон Бобоназаров: “Ким радио уйида намоз ўқиса, 15 суткага қамалади”
Бугун Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг Ёшлар радикоанали ходимлари учун ўтказилган мажлисда канал раҳбари Бурҳон Бобоназаров эртадан бошлаб ҳижоб кийган ходимларнинг бинога киритилмаслиги, муассасада намоз ўқиганлар эса энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима ёки 15 сутка қамоқ жазоси билан жазоланишини эълон қилди.
Бу кўрсатманинг юқоридан берилганини таъкидлаб, ходим билан тузилган меҳнат шартномасида муассасада намоз ўқиш кўрсатилмагани, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 207-моддаси талабига мувофиқ жамоат жойида намоз ўқиш таъқиқланганини ҳам урғулаган Бурҳон Бобоназаров ўзини давлат сиёсати учун ўта муҳим амалдор сингари тутди ва шу қадар ҳузурланиб гапирдики, коммунистлар давридаги атеистлар ҳам унинг олдида ип эшолмасди.
Бундан икки кун аввал Ўзбекистон радиоканали раҳбари Султонпошша Ёқубова ҳам канал ходимлари учун худдди шундай тарбиявий соат машғулотларини ўтган экан. У ҳам бундан кейин ҳижоб ёки диний либослар билан келган ходимларнинг киритлмаслиги, бу ҳақда бинонинг кириш эшикларини қўриқлайдиган миршабларга кўрсатма берилганини таъкидлаганди.
Мухбиримиз билан сўзлашган Ёшлар канали ходими бу ҳол бутун телерадиокомпания тизимида давом этаётганини айтди.