15 September 2009
01:25 -
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Норов ЕИ мулозимларига: “Мулоқот қилмоқчи бўлсанг, шарт қўйма!”

Хусусан, Иттифоққа раҳбарлик қилаётган Швеция Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби Франк Белфраге ва бошқаларнинг саволларидан қочиш мақсадида гапни бошқа ёққа бурган. Қийноқлар ҳамма жойда ҳам мавжудлиги, ўтган йили европаликлар пайғамбаримизнинг суратини чизиб, мусулмонларни масхара қилганини айтган.
- Биз кўтарган масалалар Ўзбекистонни ислоҳотлар ўтказишга рағбатлантириш нуқтаи-назаридан муҳим¸ деб ўйлайман. БМТ махсус маърузачиларининг ташрифлари, Халқаро Қизил хоч ташкилотининг фаолияти, мамлакатда болалар меҳнатидан фойдаланиш масаласини муҳокама этдик. Бу масалада Ўзбекистоннинг халқаро хужжатлардан бирига қўшилгани ҳақида ахборот берилди. Лекин бошқа томондан¸ умумиятла йиғилишлар ўтказиш эркинлиги, фуқаролик жамиятининг роли, сиёсий мухолифатнинг аҳволи, оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги каби масалаларга ҳам тўхталдик. Биз Ўзбекистонда эркин ва адолатли сайлов ўтказиш заруратини ҳам таъкидладик. Хуллас¸ биз фикримизча муаммоли саналган жуда кўп масалаларга тўхталдик, - дебди Швеция Давлат котиби Франк Белфраге радио мухбирига.
Расмда - Владимир Норов ЕИнинг мулозими билан.