14 September 2009
19:49 -
Атом Энергияси Халқаро Агентлиги раҳбарини ўзгартирди, аль Барадей кетди, Юкия Амано келди

12 йилдан бери бу лавозимни эгаллаб келган Муҳаммед аль Барадей ўрнига япониялик дипломат Юкия Амано сайланди. Унинг ваколат муддати 4 йил бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Мисрлик араб Муҳаммед аль Барадей бу лавозимга 1997 йилда сайланган эди. Экспертларнинг фикрича, ўша йили АҚШнинг қатъий талаби билан БМТ Бош Котиби араб аслли Бутрос Гали вазифасидан озод қилингач, араб дунёсини бироз жаҳлдан тушириш учун Муҳаммед аль Барадей обрўли АТЭХАнинг Бош директори лавозимига олиб келинган.
Ҳозир Эрон ва Жанубий Корея каби давлатларнинг ядровий қурол яратиш йўлидаги уринишларини назорат олишга ҳаракат қилаётган дунё жамоатчилиги учун Атом Энергияси Халқаро Агентлиги сиёсий маънодаги муҳим бир воситадир.