14 September 2009
11:22 - Актауда ўтказилган Озарбайжон, Қозоғистон, Россия ва Туркманистон саммити ҳақида
Қозоғистоннинг Каспий бўйидаги Актау шаҳрида Озарбайжон, Қозоғистон, Россия ва Туркманистон раҳбарларининг норасмий саммити бўлиши ҳақида аввалдан хабар бериб, у йиғилишга мамлакатимиз президентининг таклиф қилинмагани - Ўзбекистоннинг минтақада лидерлик ролини йўқотаётгани, Ислом Карим бу каби масалалар билан жуддий шуғулланиш кераклигини тушунмаётганини кўрсатувчи фактдир, деб таъкидлагандик.

Шундан кейин, Эроннинг ҳам бу йиғилишга чақирилмаганидан норози эканлиги маълум бўлди. Шу сабабли бўлса керак, Актау шаҳридаги саммит имида-жимида ўтказилди. Бу тўрт мамлакат президенти бирга бўлгани ҳақидаги умумий хабарлардан ташқари тафсилотли маълумот тарқатилмади.

Рус агентликлари бундай йиғилиш бўлишини аввалдан анонс қилиш билан чекландилар. Қозоқларнинг расмий Казинформ агентлиги эса, саммит бўлиб ўтгани ҳақида энг умумий сўзлардан иборат хабар тарқатди холос. Тўрт президентнинг биргаликда тушган расмини топиш имкони ҳам бўлмади.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой йиғилишни очар экан, бу ерда Каспийнинг статуси бўйича ҳеч бир масала кўрилмаслигини, бундай масалалар Эроннинг ҳам иштирокида кейинроқ Бакуда бўладиган саммитда тилга олинишини алоҳида таъкидлаб ўтибди.

Хуллас, шуни айтиш мумкинки, бу норасмий саммитда 4 мамлакат лидери ўз позицияларини мувофиқлаштириш билан шуғулландилар, Эрон билан ҳазиллашиш керакмаслигини тушунишларини кўрсатдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону