05 May 2005
03:00 - 20:00 - Москвадаги тантаналарда икки диктатор ёнма-ён ўтиришади - Корея президенти Ўзбекистонга келади
20:00 - Москвадаги тантаналарда икки диктатор ёнма-ён ўтиришади

Бугунги расмий хабарга кўра, 7–8 май кунлари Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Россияга ташрифи бўлади. У Иккинчи жахон урушидаги галабанинг 60 йиллигига багишланган тадбирларда хамда МДХ мамлакатлари рахбарларининг норасмий саммитида иштирок этади.

Галабанинг 60 йиллигига багишланган тадбирларда такрибан 60 делагация катнашади. Улар орасида Жорж Буш, Тони Блэр ва бошка давлат намояндалари бўлиши кўзда тутилган. Бушнинг ўзи Москвага 350 киши билан келади.

“Бундай тантаналарнинг ташкилотчилари учун бош огриги - парад ва Кремлдаги кабул вактида, масалан, Ж.Буш билан Лукашенкони ёнма-ён ўтказмасликдир. Мехмонларни алифбо тартибида ўтказиш - энг кулайи деган карорга келинди. Ва бу - сиёсий одобга мос бўлиб чикди“, деб ёзади “Аргументы и факты“ хафталиги бугунги сонида. Ушбу коидага кўра, президент Ж. Буш Т.Блэр ва С.Берлускони билан, Г.Шредер Ж.Ширак билан ўтиради. Диктатор А.Лукашенко ва унинг сиёсий хаммаслаги И.Каримов эса ёнма-ён ўтириб, ўз режимлари хакида чортанг сухбат килишлари мумкин бўлади. Булар ёнига алифбо бўйича А.Квасьневски хам ўтиришга мажбур.

Корея президенти Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан 10–12 май кунлари Корея Республикаси президенти Ну Му Хен давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. Шу тўгридаги расмий хабарда айтилишича, ташриф чогида бўладиган музокараларда икки давлат рахбарлари Ўзбекистон - Корея муносабатларини янада ривожлантириш, савдо-иктисодий хамда ўзаро алокаларнинг бошка сохаларида хамкорликни кенгайтириш масалаларини мухокама этадилар. Томонларни кизиктирган халкаро муаммолар юзасидан хам фикр алмашилади. Музокара якунлари бўйича икки томонлама хужжатлар имзоланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону