13 September 2009
02:42 -
Ислом Карим ШҲТчиларни қабул қилди, аммо ЎзАнинг хабарида умумий расм йўқ

Одатда ишини кечга яқин тугатадиган ЎзА агентлиги президент Ислом Карим бу мажлис қатнашчиларидан бир гуруҳини қабул қилганини кеча соат 22 дан кейин хабар қилганини одатдан ташқари воқеа деб баҳолаш мумкин.
Хабарга кўра, Ислoм Кaрим 11 сeнтaбрь куни Oқсaрoйдa ШҲТнинг Бoш кoтибини, МAТТ Ижрoия қўмитaси дирeктoри вa Миллий мувoфиқлaштирувчилaр кeнгaши мaжлиси иштирoкчилaрини қaбул қилибди.
Ислом Карим тарафидан айтилган умумий гаплар ва ШҲТ Бoш кoтиби Б.Нургaлиeв Ўзбeкистoн рaҳбaригa сaмимий қaбул учун миннaтдoрлик изҳoр этгани вa тaшкилoт фaoлиятининг сaмaрaдoрлигини oшириш юзaсидaн билдиргaн тaклифлaрини юксaк бaҳoлaганидан ташқари хабарда пичоққа илинадиган нарса йўқ.
Хабарга Ислом Каримнинг расми алоҳида, меҳмонларнинг умумий расми алоҳида қўйилган. Президентнинг турли меҳмонлар билан учрашуви ҳақидаги хабарларга мезбон-меҳмонларнинг умумий расмини бермаслик сал кам одат тусига кириб бораётганинг орқасида қандай сир ётгани маълум эмас. Шимолий Корея диктаторининг турли маросимларда қатнашиши ҳақидаги расмсиз хабарлар, унинг ўлган бўлиши мумкинлиги тўғрисида миш-мишлар тарқалишга сабаб бўлган эди. Биздаги сир ҳам очилиб қолар.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения