13 September 2009
02:05 -
Хитой: 'нина ҳужумчилари' устидан ҳукм ўқилди
Хитойнинг Шинжон Уйғур мухтор районида маҳкама уч шахсни ўн беш йилгача бўлган қамоқ жазоларига ҳукм этди.
Ушбу маҳкама 'игна ҳужумчилари' устидан ўтажак маҳкамалар силсиласининг дастлабкисидир. Маҳкама айбланувчиларнинг қайси миллатга мансуб бўлганини айтмаган, бироқ айбланувчилар исмлари уларнинг уйғур миллатига мансуб эканини кўрсатади.
'Игна ҳужумлари' Хитойда уйғур ва хан миллатига мансуб жамоалар ўртасидаги узоқ йиллик адоват ва зиддиятни янада кучайтирди. Шинжон пойтахти Урумчида июл ойида юз берган этник ғалаёнларда икки юзга яқин одам ҳалок бўлганди. Шинжон мулозимлари жорий ҳафта айни ҳужумларга алоқадор дея гумон қилинган 12 кишини ҳибсда тутиб турганлари хабар қилинганди.
Би-би-сининг Шанхайдаги мухбири Крис Ҳоггга кўра, маҳаллий аҳоли ҳукуматни зудлик билан қонун доирасида амал қилишга ва минтақада осойишталик ўрнатишга чақириб келмоқда.
Урумчидаги маҳкама тарафидан энг узоқ йиллик қамоқ жазога ҳукм қилинган айбланувчининг номи Йилипан Йилиҳаму экани айтилган. Синхуа ахборот агентлигининг хабар қилишича, 19-ёшли айбланувчи бир аёлга ҳужум қилгани учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилган.
34-ёшли Муҳитаэржанг Турди ва 22 ёшли аёл - Айманниша Гулига 10 ва 7 йиллик қамоқ жазолари белгиланган. Улар такси ҳайдовчисига шприц билан таҳдид қилиш ва ундан 710 юан, яъни 103 долларни тортиб олганликлари учун жазоланганлар.
Урумчидаги соғлиқни сақлаш ходимлари ва полиция расмийларининг айтишларича, Урумчида 500-дан ортиқ кишига шпирц билан ҳужум қилинган. 170 нафар жабрдийдада ҳужумларнинг аниқ асоратлари бўлган. Лекин, бирон киши заҳарланмаган ваё бошқа томонлама зиён кўрмаган.
Минтақа хавфсизлик хизмати бўлими расмийси Ду Хинтао шпириц ҳодисаларини "террор ҳужумлари" деб таърифлаган. Унга кўра, бу билан фуқароларни қўрқитишга ва кенгроқ кўламли тартибсизликларни келтириб чиқаришга уринилган. // ББС радиоси ўзбек хизматининг эшиттиришидан

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения