13 September 2009
01:16 -
Рус демократларининг навбатдаги хатоси – Москва шаҳар думасига сайловларни бойкот қилиш
Ҳозир бу мамлакатдаги асосий демократик кучларни бирлаштирувчи “Солидарность” (Бирдамлик) ҳаракатининг раҳбар органи – Сиёсий Кенгаш – яқинда Москва шаҳар думасига бўладиган сайловларни бойкот қилишга чақирди. Бугун Сиёсий Кенгаш мажлиси бўлгани ва шундай қарор олингани ҳақида бу ташкилотининг Ижроия Комитети раиси Денис Блинов маълум қилган.
“Ўйлайманки, норозилигимизни билдиришнинг энг яхши шакли бойкот, актив бойкотдир, яъни одамларга бу сайлов сайлов эмаслигинпи тушунтиришдир. Бу иш билан шуғулланиш зарур”, дебди у журналистларга. Бундан ташқари, 11 октябрда бўладиган сайловларга қарши турли қонуний акциялар ўтказиш, махсус бюллетень чиқариш ҳам режалаштирибди.
Маълумки, бу сайловларда иштирок этмоқчи бўлган “Солидарнось” фаолларидан биронтасининг номзоди рўйхатга олинмаган.
Аммо, дейди мухбиримиз, рус демократларининг танлаган йўл энг тўғри йўл эмас. Ҳар ким тушунадики, шаҳар раҳбарияти ўзига ёқмаган номзодларни рўйхатга олдирмагани каби, сайлов натижаларини ҳам сохталаштириб, ҳамма нарсани ўз фойдасига ҳал қилади.
Ошкоралик бўлмаган, телевизион каналлар мухолифатга ёпиқ бўлган жойда, одамларни бойкотга чақириш самарали бўлолмайди, чиқариладиган бюллетенлар ташкилотнинг ташқарисида тарқалиши даргумон.
Шундай бўлса ҳам бор имкониятлардан максимал фойдаланиш керак эди. Лекин рус демократларининг сайловни бойкот қилишга чақириғи сайлов ташкилотчиларининг фойдасига бўлади, чунки энди сайловга фақат ҳозирги ҳокимият тарафдорлари келишади ва сайлов натижаларини сохталаштиришга ҳам ҳожат қолмаслиги мумкин. Аслида, мухолифат ҳокимиятдагиларнинг ишини осонлаштирадиган эмас, қийнлаштирадиган акциялар қилиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения