12 September 2009
22:48 -
Карзай ғалабага яқин, аммо Афғонистонда қонли воқеаларнинг ҳозиргидек кетиши - дунё демократиясига катта зарба бўлиши мумкин
Афғонистонда президент сайлови бюллетенларининг 92,8 фоизи саналганда, Ҳамид Карзайга берилган овозлар фоизи 54,3 га чиқди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Унинг рақиби Абдулло Абдуллоҳга 28,1 фоиз овоз берилган.
Айни замонда, Толибон жангариларининг фаоллиги ортиб бормоқда. Бугун мамлакат жанубида портлатилган бомба натижасида тинч аҳолидан 20 киши, полиция ва хавфсизлик органларининг 17 ходими ҳалок бўлди.
Жангарилар полиция бўлинмасига ҳужум қилиб 7 кишини ўлдиришгани, йўл четига қўйилган бомба портлашида тинч аҳолидан 14 киши ҳалок бўлгани, бошқа бир полиция бўлимига ҳужум натижасида 4 киши ўлгани ҳақидаги хабарларнинг ҳаммаси бир куннинг хабарлари.
АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистонда террорга қарши уруш бошлагандан бери давом этаётган Толибоннинг қаршилиги ҳозирги кунларда энг юқори нуқтага кўтарилганини ҳамма кўриб турибди. Ваҳоланки, бу ерда НАТО ва АҚШнинг 100 минг кишилик қўшини бор, уларнинг 63 мингги америкалик. АҚШ генерали Станлей МакКристалнинг айтишича, президент Обама шу кунларда яна қўшимча қўшин юбориш ҳақидаги қарорини эълон қилса керак.
“Ҳаракат” мухбирининг фикрича, ҳозир қўшинлар сонини орттириш ҳам катта натижа бермаслиги мумкин. АҚШ ва НАТО янгича сиёсат олиб бориш хусусида ўйлашлари керакка ўхшайди. Кўриниб турибдики, Обаманинг “Ўзгартир” шиори ишга солинмаяпти. Балки, АҚШнинг консерватив структуралари Обамага қаршилик кўрсатишмоқда ва ўз мағлубиятларига замин тайёрлашмоқда.
АҚШнинг Вьетнамдаги каби мағлубияти Афғонистонда ҳам қайтарилса, бу - дунё демократияси учун катта зарба, АҚШнинг ўзи учун тузатиб бўлмайдиган фалокат бўлиши муқаррар.