29 July 2004
15:19 - Бахром Хамроев устидан суд битиш арафасида
Эртага, 30 июнь куни "Харакат" журналининг Россиядаги вакили Бахром Хамроев устидан олиб борилаётган махкама жараёнининг битиши кутилмокда. Бахром Хамроев 2003 йил 20 июль куни Москва милицияси томонидан чўнтагига гиёхванд модда ташлаб кўйилиб хибсга олиниб, 3 ойдан кейин халкаро жамоатчиликнинг талаби билан озод килинган бўлса хам, унинг устидан суд давом этмокда эди.

Ўтган жума куни бўлган навбатдаги суд мажлисида давлат кораловчиси Бахром Хамроевни 2 йил белгиланган ерда мажбурий яшаш билан жазолантиришни талаб килган. Шу кунларда кўплаб халкаро ташкилотлардан Москва шахар Бутирский район судига келаётган хатларда Бахром Хамроевни оклаш талаб килинмокда.

Бугун "Бирлик" Партиясининг раиси Абдурахим Пўлат ишни олиб бораётган судья Любовь Ишмуратовага мурожат килиб, рус ва ўзбек махсус хизматларининг провокациясига учраган Бахром Хамроевга нисбатан адолатли хукм чикаришни, яъни, уни хар кандай жазодан озод килишни сўради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону