09 September 2009
11:30 - 2 миллион 500 минг ўзбекистонлик сайловда Каримовга овоз бермаган
Москвада чиқадиган «Аргументы и факты» газетасининг 37 сонида эълон қилинган “Украл, продал, за рубеж?” (Ўғирлади, сотиб юборди, чет элгами?) номли мақолада айтилишича, ҳозирда Россияда 1 миллион 800 минг ўзбек меҳнат-муҳожири бор. Тўғри, энг кўп меҳнат-муҳожирлари Украинада келган - 4 миллионга яқин, ўзбеклар иккинчи ўринда. Россияда ишлайдиган тожикистонликлар сони 500-600 минг атрофида.

Бу рақамлар расмий маҳнат-муҳожирларнинг сонини кўрсатади, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Норасмий равишда келиб, ҳеч қандай расмий маълумотларга кирмаган яна ярим миллионга яқин ўзбек бор. Демак, Россияда ишлайдиган ўзбекистонликлар сонини энг камда 2 миллион 300 минг деб ҳисоблашимиз керак. Бундан ташқари, Россиядан бошқа чет давлатларда ишлайдиган ўзбекистонликлар бор, уларнинг сони камида 100 минг бўлиши керак.

Ўзбекистондан мажбуран, яъни сиёсий, диний ва шунга ўхшаган сабаблар билан чиқиб кетган одамларнинг сони ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, лекин уларни ҳисобга олмаган холда хам тахминан 2 миллион 500 минга яқин Ўзбекистонликлар узоқ вақтдан бери ватан ташқарисида.

Шулардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, ўтган президент сайловида қатнашмаган ва Ислом Каримовни президентликга сайламаган 2,5 миллион ўзбекистонлик бор. Яқинда бўладиган парламент сайловларида хам 2,5 миллион ўзбекистонлик қатнашмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону