07 September 2009
19:41 -
Суданда шим кийгани учун судланган аёл қамчинланишдан қутулди

Ниҳоят Суданнинг суди бу ишни кўриб чиқди ва Лубна Аҳмед ал-Хуссейнга $209 жарима солди, дейилади Reuters агентлигининг бугунги хабарида. Шу билан христиан аёл қамчинланишдан қутулди.
Лубна Аҳмед ал-Хуссейн БМТнинг бу мамлакатдаги офисида ишлагани учун уни суд қилиб бўлмасди. Аммо, бу жасур аёл суд орқали адолатга эришиш ва шу йўл билан суданлик аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида БМТдаги лавозимидан ўз ихтиёри билан кетган. У суддан кейин ҳам ўрта асрлардан қолган одатларга қарши курашни давом эттирмоқчи.