06 September 2009
00:14 -
Урумчида Коммунист партиянинг шаҳар ташкилоти раҳбари ўзгартирилди, эскиси каби янгиси ҳам хитой

Маълумки, Хитойда, собиқ СССРда каби, ҳақиқий ҳокимият Коммунистик партиянинг қўлидадир. СССРга кирувчи мустамлака жумҳуриятларда коммунистларнинг раҳбари (компартия секретари) одатда маҳаллий аҳоли вакилидан сайланарди, аммо ваколатлари ундан кам бўлмаган иккинчи секретарь руслардан бўларди.
Бугунги хабардан кўриниб турибдики, Хитойда Уйғурларнинг мухтор ўлкасида коммунистик партиянинг биринчи раҳбарлар ҳам хитойлардан экан.
Яна шу хабарда Шинжон-Уйғур ўлкаси бош прокурори Ёдгор Абдулраҳмонга асосланиб билдирилишича, 5 июлдаги қонли воқеалар бўйича бири аёл 5 уйғурга норозилик чиқишларининг ташкилотчилари сифатида айблар қўйилган, тегов ишлари давом этмоқда. Ўша воқеалар бўйича ҳаммаси бўли 21 уйғур ҳибсга олинган экан.