05 September 2009
22:47 -
Молдова демократларининг мақсади Руминия билан бирлашиш
Модовада сиёсий беқарорлик давом этмоқда. Яқинда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижасида 101 кишилик парламентнинг 53 ўрни демократик коалицияга, қолган 48 ўрин шу пайтгача ҳокимиятда бўлган коммунистларга тегди.
Коммунистлар парламент мажлисини байкот қилар экан, демократлар ўзлари йғилиб, коалицияга кирувчи партиялардан бирининг лидери Михай Гимпу парламент раиси этиб сайладилар. Аммо бу қадам ҳам ҳозирча ҳеч нарсани ҳал этмади. Чунки, мамлакат конституциясига кўра, янги ҳукумат таркиби президент тарафидан таклиф қилиниши керак. Ҳозирги президент коммунист Воронин мухолифатнинг, яъни ўз партиясининг иштирокисиз ўтказилган парламет мажлиси қарорларини тан олмаяпти. Янги президент сайлаш учун парламентда 61 ововз лозим, демократик коалиция эса фақат 53 овозга эга. Хуллас, сиёсий жараёнлар боши берк кўчада.
Ҳозирча ҳамманинг умиди – коммунистлар лидери Ворони вазият демократлар фойдасига ўзгарганини тўғри баҳолаб ва миллат олдидаги маъсулиятни тўла ҳис этиб, ўз лавозимидан истеъфога чиқишида. Шундай бўлса, яна конституцияга кўра, президент вазифасини вақтинча бажариш паламент раисига юклатилади.
Айни замонда, демократик коалиция ўзининг стратегик мақсади қўшни Руминия билан бир давлатга бирлашиш эканлигини очиқча гапирмоқда. Парламент раиси Михай Гимпу Молдова ТВсига берган суҳбатида бирлашиш тарафдор эканлигини гапирди. Агар жараёнлар шу йўналишда кетса, Жанубий Европада Россиянинг стратегик мавқеига зарба берадиган катта ўзгаришлар бошланиб кетиши мумкин.