05 September 2009
13:34 -
Бу кунларнинг қадрига етиш керак, аммо бундан ҳам муҳими, миллат ўз фарзандарининг қадрига етиши шарт
Мустақилликнинг 18 йиллик байрами арафасида Андижоннинг Марҳамат туманида яшаётган 109 ёшли Махсудахон Нишонова “Шуҳрат” медали билан тақдирланди, деб хабар тарқатган region.uz сайти Махсудахон момонинг қуйидаги сўзларини келтирган:
- Шу кунларга етказганига минг бор шукрона билдираман. Юртимиз тинч, халқимиз осойишталикда умр кечирмоқда, дастурхонларимиз тўкин. Тўй–томошалар бўлиб турибди. Яна нима керак. Халқимиз, айниқса ёшларимиз бу кунларнинг қадрига етиши керак.
Бир асрдан кўпроқ умр кўрган мамонинг айтган гапларини ҳурмат билан эътиборга олиш керак. Аммо, ёшларнинг табиати шундайки, бугунги етишилган марралар билан ўзларини овутиб ўтиролмайдилар, яна ҳам юқорироқ марраларга интиладилар, дейди мухбиримиз. Бир вақтлар Махсудахон Нишонова ҳам шундай бўлган бўлса керак.
Марҳамат туманида, худога шукрки, шундай ёшлар бор. Масалан, Мусажон Бобожон ва Дилмурод Муҳиддинлар. Улар “Бирлик”нинг жуда кўп фаоллари каби 2005 йилда Андижон аҳолисининг қонга ботирилишига тамошабин бўлиб қололмадилар, ўз норозиикларни билдирдилар, айбдорларнинг жазоланишини талаб қилдилар. Ўша кунларда қўли ва кўзи қонга тўлаган ҳукумат уларни қамади. Мусажон олдинроқ, Дилмурод кечроқ бўлса ҳам қамоқдан чиқишди ва миллатнинг озодлиги учун курашни давом эттиришмоқда, халқимизнии янги марраларга етиштириш учун ҳаракат қилишмоқда. Айнан шундай фарзандлари борлиги учунгина миллатимизнинг келажаги бор.
Миллат ўз фарзандларининг қадрига етиши керак ва шубҳасиз етади. Вақти келиб, Ўзбекистонда демократик ҳукумат, демократ президент бўлади. Ва у миллатнинг талаби билан, миллатнинг келажаги учун қайғурган ва курашган Мусажон ва Дилмурод каби инсонларни энг юксак мукофотлар билан тақдирлайди. Чунки, миллат ўз фарзандларининг қадрига етсагина миллатдир.