05 September 2009
12:00 -
Муҳожиратда ҳам ҳаёт давом этмоқда: Акбар Ориф 52 га кирди, Анвар Карим қиз кўрди
Кеча “Бирлик” Партияси Андижон вилоят ташкилотининг раиси Акбар Ориф 52 ёшга тўлди. У “Бирлик” тузилган вақтлардан бери мухолифат сафида. Ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш, Ўзбекистонни мустақил қилиш учун олиб борилган курашда у юз минглаб бирликчилар билан бир сафда бўлди.
2001 йили “Бирлик”ни қайтдан тиклаш учун бошланган ҳаракатларда фаол иштирок этди, кейин “Бирлик” Партиясининг Андижон вилоят ташкилоти раислигига сайланди. 2005 йили Андижондаги қонли воқеаларни қораловчи “Бирлик”нинг баёнотини тарқатгани учун бир қатор сафдошлари билан ҳибсга олинди, ярим йилдан ортиқ вақт қамоқда ўтирди. У ердан чиққач, сиёсий фаолияти учун йўл берилмаслигини кўрди ва оиласи билан чет элга чиқиб кетишга қарор қилди. Ҳозир Данияда сиёсий қочқин сифатида яшамоқда ва юрт ташқарисидаги бирликчилар билан биргаликда Ўзбекистон ичида фаолият олиб бораётган сафдошларини маънавий ва моддий қўллаш ишларини ташкил қилиш билан шуғулланмоқда.
Ҳамма “Бирлик”чилар Акбар Орифни туғилган куни билан табриклайдилар, эзгу ниятлари амалга ошишини тилайдилар. Биринчи ният мамлакатга қайтиш эканини эса ҳамма тушунади.
Кеча Швецияда яшаётган “Бирлик” фаоли, “Бирлик” халқ ҳаракатининг асосчиларидан бири, ҳозир марҳум профессор Олим Каримнинг набираси Анвар Карим ва унинг турмуш ўртоғи, ҳуқуқ ҳимоячиси Дилобор қиз кўришди.
Анвар ва Дилоборни жажжи чақалоқ билан табриклаймиз. Ишонамизки, у катта бўлиб, буваси ва ота-онасининг ишини давом эттиради, қаерда яшамасин Ўзбекистон ва ўзбек халқининг хизматида бўлади.