03 September 2009
23:26 -
Ниҳоят, ҳукумат Тошкентдаги отишмалар ҳақида тилга кирди!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси шу йилнинг 29 август куни Тошкентнинг Кўкча даҳасида содир бўлган маъшум ҳодиса юзасидан изоҳ берди. Гўё, Бош прокуратура махсус операциялар ўтказилаётгани боис бу ҳақда мум тишлаб келган.
Мана прокуратура маълумотларининг қисқача мазмуни: 2009 йилнинг 29 август куни Тошкент шаҳар Маннон Уйғур кўчаси 5-уй 3-хонадонда авваллари фуқароларга нисбатан бир неча марта жиноят содир қилган террорчилар гуруҳига қаратилган махсус операция ўтказилган. Операция пайтида террорчи гуруҳ раҳнамоси Маҳмудов Шавкат Дилшодович ўлдирилган, қолганлари қўлга туширилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари бормоқда экан.
Шуни алоҳида айтиш керакки, Ўзбекистон расмийлари русларнинг оммавий ахборотларига сиздирган аввалги маълумотларида “бир гуруҳ бандит” қўлга олингани айтилганди, дейди мухбиримиз. Энди гап “террористлар” ҳақида бормоқда. Бундай ўзгариш тасодифий бўлмаса керак.