01 September 2009
00:48 -
Истиқлолнинг 18 йиллик тантанасида Ислом Карим артисткалар билан бўса олиш-бериш қилди
Бугун пойтахтдаги Миллий боғда мустақилликнинг 18 йиллиги муносабати билан бошланган байрам маросимида Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлари, жамоатчилик вакилари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ваколатхоналари ходимлари иштирок этди. Уни Президент Ислом Карим кириш сўзи билан очди. Тантанада анъанавий ватанпарварлик қўшиқлари айтилди, турли вилоят ва минтақаларнинг урф-одатларини акс эттирувчи театрлаштирилган томошалар қўйилди.
Режимбоши билан бир даврада ўтириб, байрам тантаналарини кузатишга муяссар бўлган юртдошларимизнинг кўпчилиги мусиқа пайтида беўхшов муқомлар қилиб ўтирди. Хурсандчилигини боса олмаганини кўрсатиш истагидаги Ислом Карим тадбирнинг қоқ ярмида рақсга тушиб кетди ва бошқа ҳукумат аъзоларини ҳам илҳомлантириб юборди
.
Шундан сўнг ўртага тушган Ислом Карим тадбирда куйлаган хонанда аёлларни ўпди, баъзиларидан ўзи ҳам ўпич олди, эркаклари билан қўл бериб кўришиб чиқди. Байрам қатнашчиларининг биринчи қатори билан қўл бериб сўрашган режимбоши тахтини яна бир йилга сақлаб қололганидан оғзи қулоғида эди, дейди мухбиримиз.