31 August 2009
23:17 - Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси ишдан олинди, юқорига кўтариш учун
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажиси Сенатининг иккита алоҳида қарори билан Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Борий Алихонов ишдан олинди ва бу лавозимга “Экосан” экология ва саломатлик ташкилоти раиси Наримон Умаров тайинланди.

Эслатиб ўтиш керакки, Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ ҳукуматнинг таркибида бўлган баъзи структураларнинг раҳбарлари Олий Мажлис Сенатининг қарори билан тайинланади. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси шундай структуралардан биридир.

Сенатнинг қарорида Борий Алихонов бошқа ишга ўтгани туфайли лавозимидан олингани айтилган. Мухбиримизнинг билдиришича, бу Қўмитани узоқ йиллар беармон бошқарган Алихонов шу йил охирида бўладиган парламент сайловлари муносабати билан истеъфога чиқарилган. Чунки, у айни замонда янги Яшиллар ҳаракатининг етакчиси. Конституцияга мувофиқ унинг сиёсий блокига парламентда 16 та дахлсиз ўрин ажратилган. Демак, Борий Алихоновга парамент депутати мандати ва у ерда тузуккина лавозим тайёрлаб қўйилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону