30 August 2009
13:30 - “Бирлик”чи Саидолим Оқил вафот этди
“Бирлик” халқ ҳаракати фаолларидан бири Саидолим Оқилов вафот этди. У 1952 йилда туғилган, олий маълумотли, касби қурувчи-муҳандис. “Бирлик”нинг Ташаббус Гуруҳи тузилган кунлардан бери унинг сафларида фаол эди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг ташкил этилиши, унинг дастлабки йиллардаги фаолиятида муҳим роль ўйнаган кишилардан эди.

Муборак Рамазон кунлари у кишини Аллоҳ раҳматига олсин, тупроғини енгил қилсин.

Абдураҳим Пўлатдан: Дўстга айланган сафдошимнинг бевақт ўлимини эшитиб ларзага келдим. Тўғрисини айтса, у қачон ва қандай қилиб бизга келиб қолгани эсимда йўқ, ҳаёлимда у ҳар доим олдимда эди, Ташуббус Гуруҳининг аъзоси эди. Бутун маъсулиятини тушунган ҳолда айтаманки, Саидолим “Бирлик”ни амалда оёққа турғизишда Дадахон Ҳасан ва Салой Мадамин каби Ташаббус Гуруҳи аъзоларидан кўпроқ иш қилган. У Тошкент шаҳри ва вилоятида югуриб-елиб, одамларнинг юрагида ўз юрагидаги каби ўт ёқишга, миллатни миллат қилишга ҳаракат қилган. 1989 йили “Бирлик” бўлинаётган вақтда хоин Салой Мадамин ва унинг атрофидагиларга зарба беришда ҳам мардлик ва жасорат кўрсатган. У “Бирлик”нинг тарихида қоладиган инсон.

Аллоҳ дўстимизни раҳмат айласин, жойи жаннатда бўлсин деб дуо қиламан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону