30 August 2009
02:21 -
Хонобод воқеаларидан сўнг Андижонда қамалганлар сони маълум эмас, аммо Хўжаободда янги савдо маркази очилди
Хонобод воқеаларидан сўнг, Андижон вилоятининг турли хил туманларида миллий хавфсизлик ва милиция органлари оммавий операциялар ўтказиб, жуда кўп мусулмонларни ушлаб кетишгани ҳақида хабарлар келган эди. Масалан, тўла тачдиқланмаган хабарларга кўра, Шаҳрихон туманидан бир кунда 70 га яқин одамлар ушлаб кетилган. Вилоятнинг бошқа туманларида ҳам шундай операциялар бўлиб ўтганлиги ҳақида хабарлар бор. Лекин бу операциялар натижасида ҳаммаси бўлиб қанча одам ушлангани ва уларга қандай айблар қўйилгани ҳақида маълумотлар ҳалигача йўқ.
Айни замонда, ҳукумат бу минтақда ҳамма нарса жойида эканлигини кўрсатиш учун тиришиб ётибди. Масалан, Андижонда вазиятни яхши эканлигини кўрсатувчи турли пропаганик янгиликлар тарқатишга ўрганган ЎзА хабар агентлиги Хўжаободга оид бир хабар тарқатди. “Хўжаобод туманида янги савдо мажмуаси” ҳақидаги хабарни ўқиган одамда бу савдо мажмуасидан фойдаланиш имконияти маҳрум бўлган, тўғрироғи қамалган нечта Хўжаободлик бор экан, деган савол туғилса керак. Чунки, Хонобод воқеаларига бир неча Хўжабодликнинг алоқаси борлиги иддао қилинганди.
Хўжаобод туманида янги савдо мажмуаси
Андижон вилоятида энг азиз, энг улуғ байрамни катта шодиёна, улкан меҳнат зафарлари, янги замонавий иншоотларни ишга тушириш билан кутиб олиш яхши анъанага айланган.
Юртимизда улуғ байрам шукуҳи кезиб юрган айни кунларда Хўжаобод туманида янги савдо мажмуаси аҳолига хизмат кўрсата бошлади. 22 савдо дўконидан иборат мазкур замонавий мажмуада сотувчи ва харидорлар учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, бу ерда енгил автомобиллар учун махсус майдонча ташкил этилди, қўшни туманлардан келувчи харидорлар учун автобуслар қатнови йўлга қўйилди.
Мажмуада асосан юртимизда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, уй-рўзғор буюмлари сотилмоқда. Айниқса, тумандаги “Барчиной”, “Ал-Ҳаким, “Лазиз” каби ишлаб чиқариш корхоналарида тайёрланган кийим-кечакларга талаб катта бўлаётир.