29 August 2009
00:06 - Ҳуқуқ ҳимоячиси Оязимхон Хидировага қўйилган айблов 13 та эпизод билан судга чиқди
Арнасой туман прокуратураси томонидан жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Оязимхон Хидировага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7 та моддасида назарда тутилган 13 та эпизод билан айблов хулосаси тузилди ва иш судга чиқарилди, деб хабар қилди жиззахлик мухбирларимиз. Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоевага қўйилган эпизодлар сонидан атиги 2 та кам бўлган мазкур ишнинг судда синишига умид қилмаса ҳам бўлади.

Демак, айбловлар - фирибгарлик, давлат ва ўзгалар мулкини растарата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш, ўғирлик, безорилик, солиқлардан бўйин товлаш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштириш. Қонун тили билан айтилса, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-, 167-, 168, 184-, 205-, 228- ва 277-моддаларининг турли қисмларидир.

Жиноят иши бўйича Арнасой тумани суди ҳали суд мажлиси кунини белгиламади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону