28 August 2009
23:30 -
Байрам келмоқда дея футбол матчларини ҳам тўхтатдилар
Мустақилликнинг 18 йиллиги ва Тошкентнинг 2200 йиллик юбилейи туфайли Ўзбекистон қамал ҳолига ўтмоқда. Қўшни мамлакатлар билан чегаралар ёпилмоқда, президент борадиган жойлар одамлардан тозаланмоқда ва хоказо ва хоказолар.
Энди навбат футболга келибди. Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасидаги навбатдаги ўйинлар бугун мамлакатнинг 7 шаҳрида бўлиши керак эди. Аммо бўлмайди. Келаётган байрамлар туфайли, халқнинг тинчлигини сақлаш мақсадида, ўйинлар сентябрь ойига қолдирилгани маълум қилинди.
Аслида, футбол ишқибозлари учун футбол матчи байрам бўларди. Лекин бу байрам бошқа байрам муносабати билан қолдирилибди.
Ҳукуматнинг бунчалик қўрқишини мутлақо тушуниб бўлмайди, дейди мухбиримиз. Хонобод вокеаларидан кейин “Андижон” футбол жамоасининг ўйини қолдирилганди. Энди майдалашиб ўтирмасдан, бутун мамлакат бўйлаб футбол матчлари, футбол байрамларини қолдиришибди. Ваҳоланки, нормал мамлакатларда футбол матчлари байрам кунларига тайинланади ва шу йўл билан байрамга спорт руҳи ҳам берилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения