27 August 2009
13:38 - МДҲнинг 7 мамлакати БМТнинг Бош Ассемблеяси кун тартибига Иккинчи Жаҳон Урушига оид масала киритмоқчи
Арманистон, Белорусия, Қирғизистон, Козоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон номидан Россия БМТ Бош котибига мурожаат қилиб, Бош Ассамблеянинг 65-чи сессияси кун тартибига “Иккинчи Жаҳон Уруши тамом бўлишининг 65 йиллиги” номли масалани киритишни сўраган. Бу ҳақда хабар тарқатган қозоқларнинг Казинформ агентлигига кўра, бу етти мамлакат Иккинчи Жаҳон Урушининг сабоқларини унутмасликка чақириш билан бир қаторда, уруш тарихини қайтадан ёзишни ва унинг натижаларини, хусусан Нюренберг трибуналининг қарорларини ревизия қилишни истаганларнинг урунишлари қабул қилиб бўлинмаслигини таъкидлаган.

Етти мамлакатнинг мурожаати билан бирга БМТ Бош Ассамблеяси бу масала бўйича қарорининг лойиҳаси ҳам тақдим этилган. Унга кўра, уруш тугалланган кун БМТга кирувчи давлатлар томонидан нишонланиши, 2010 йил май ойининг иккинчи ҳафтасида БМТ Бош Ассамблеясининг шу санага бағишланган тантанали мажлиси ўтказилиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону