25 August 2009
00:49 -
Путин Россиянинг ярали нуқталарини айланмоқда
Расман бош вазир лавозимини эггаласа ҳам, амалда Россиянинг хўжайини бўлган Владимир Путин сўнги кунларда ўз мамлакатининг аварияга учраган нуқталаридан иккитасига борди.
Ўтган жума куни Владимир Путин мудҳиш аварияга учраб сал кам 80 кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган Россиянинг энг катта ва машҳур Саяно-Шушенск ГЭСига келиб, бу ердаги вазият билан танишди ва бу стратегик объектни тезроқ қайтадан ишга тушириш учун керакли топшириқлар берди.
Бугун у Чеченистонга келди ва бу мамлакатдаги ўз қўғирчоғи, чечен халқининг хоини Рамзан Қодиров билан кўришди. Бу ҳақда хабар берган ИТАР-ТАССнинг ёзишича, Путин ва Қодиров Чеченистондаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолини иш билан таъминлаш масалаларини ҳамда инвестицион лойиҳаларнинг бажарилиши билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилишган.
А Россия тарафидан Чеченистоннинг биринчи президенти деб тан олинган бошқа бир хоин Аҳмад Қодировнинг қабрини ҳам зиёрат қилибди.