25 August 2009
00:05 -
“Эзгулик”нинг иши яна маҳкамада, ундан 2 миллион сўмлик жарима олишмоқчи
Шу кунларда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида бир неча фуқароларнинг даъвоси билан қўзғатилган маҳкамаларда жавобгарликка тортилган, дейилади Жамиятнинг бугун тарқатилган хабарномасида.
Исроил фуқароси бўлган Ярославь Илларионовнинг даъвоси бўйича жамият гўё ўзининг 2008 йил декабридаги “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси - майнавозчиликка нишонми?” номли релизи орқали нафақат фуқаро манфаатини, балки бир неча обрўли шахслар манфаатларини ҳам оёғ ости қилган. Хусусан, инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 60 йиллиги мамлакатда тантана қилинган кунлардаги инсон ҳуқуқлари вазиятини типик мисолида майнавозчилик деб атаган «Эзгулик» жамияти фуқаро Илларионов ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан кечирим сўраши ва уларга етказилган икки миллон сўм миқдоридаги маънавий зарарни тўлаши лозим эмиш.
Даъво аризасида Иллароионовнинг қонуний вакили Людмила Илларионова “Эзгулик”нинг танобини тортиб қўйишни сўраб, Миллий хавфсизлик кенгаши (!)га мурожаат қилгани, у ердагилар эса судга беришни маслаҳат берилганини таъкидлаган. У иддаоларида миршаблар томонидан ваҳшийларча қийноқлар асосида иқрорликлар олиниб, 8 йилга озодликдан маҳрум этилган қорақалпоғистонлик ўсмир Ҳикматжон Асетовнинг иши (бу ишда Илларионов жабрланувчи сифатида иштирок этган – “Эзгулик”) процессуал нормалар асосида ўтгани ва ҳақ қарор топгани такрорламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2007 йилнинг апрелида Ярославь Илларионовга уч номаълум шахс ҳужум қилган ва унинг мобиль телефони ҳамда тилла занжирини олиб кетган. Орадан ярим йил ўтгач ҳам очилмаган ҳодиса бўйича Илларионов ўз давлати ҳукуматига арз қилган, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги нотаси билан бошанган тўполон даврида миршаблар мардикордан жиноятчи ясашган.
Фуқаролар Баженова, Кутепова ҳамда Давлетоваларнинг даъвоси билан “Эзгулик” жамиятига нисбатан қўзғатилган яна бир фуқаролик иши кутилмаганда дааъвогарларнинг қаттиқ зарба ейиши билан давом этмоқда. Ўзларини ҳуқуқ ҳимоячилари, боз устига “Эзгулик”нинг Тошкент шаҳар бўлими фаоллари деб атаб келаётган мазкур гуруҳ адвокат Назарованинг хизмат бланкларини сохталаштириш ва турли идораларга сохта авдокатлик сўровлари юбориш билан шуғуллангани, мақсад бир маромда фаолият олиб бораётган “Эзгулик” жамияти фаолиятини ҳам издан чиқариш экани маълум бўлди. Ўтказилган маҳкамалар даврида даъвогарлар суд томонидан тартибсизлиги, этик нормаларни билмаслиги учун бир неча марта оғзаки равишда огоҳлантирилди. Уларнинг бир неча илтимосномалари, судни рад қилиш ҳақидаги раддиялари қаноатлантирилмади. Маҳамалар давом этмоқда.
Суд мажлисларида жавобгар вакили сифатида иштирок этаётган Ўзбекистон инсон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятованинг таъкидлашича, маҳкамаларда ҳозирча жиддий қонунбузилиши ҳолатлари учрамади. Жамият матбуот хизмати маҳкама тафсилотлари бўйича барча маълумотларни эълон қилиб боради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения