23 August 2009
21:31 - Абдулло Абдуллоҳ мағлубиятини тан олди ҳисоб
Афғонистонда пайшанба куни ўтказилган президент сайловидан кейин икки асосий номзод - Ҳамид Карзай ва Абдулло Абдуллоҳнинг ҳар бири ўзининг ғалаба қозонгани ҳақида баёнот беришганди. Мустақил Сайлов Комисияси ҳали ҳеч қандай маълумот эълон қилгани йўқ.

Бугун Абдуло Абдуллоҳ сайлов жуда кўп қонунбузарликлар билан ўтгани туфайли ўтмаган деб эълон қилинишини талаб қилди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.

Агентликнинг ёзишича, сайлов натижаларининг номзодлар тарафидан тан олиниши - Афғонистонга нисбатан сиёсатини биринчи ўринга қўйган Барак Обама учун муҳим аҳамиятга эга.

“Ҳаракат” мухбирининг фикрига кўра, оғир шароитда Афғонистонда етарлича демократик руҳда ўтказилган сайлов натижалари шу демократик руҳдан фойдаланиб, ўз исми атрофида шов-шув қилиб олишни истаган номзодлар тарафидан атайлаб тан олинмайди. Абдулло Абдуллоҳнинг бугунги баёноти бунинг биринчи аломатидир. Айни замонда, унинг бу баёнотини ўз мағлубиятини тан олиш деб ҳам ҳисоблаш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону