23 August 2009
03:50 - Наманганда 5 дақиқалик телекўрсатувдан туғилган саволлар
Наманган вилояти телевидениясининг «Аср» ахброт дастури берган маълумотига қараганда, мустақиллик куни арафасида Чортоғ туманида меҳнат ярмаркаси очилган. 2000 дан ортиқ фуқаро ишлаш истагини билдирган бўлса, 1800 дан ортиғи иш билан таъминланган.

Бундай меҳнат ярмаркалари ҳамма туманлардан бўлиб ўтмоқда. Энди саволлар туғилади. Биринчидан, ишга жойлашганлар неча сўмдан ойлик маош олади? Иккинчидан, агар «Аср» ахборот дастурида айтилгандек, ҳар бир туманда минглаб кишилар иш билан таъминланаётган бўлса, милионлаб ватандошларимиз ҳозирда нега чет элларда мардикорлик қилиб юрибди?

Яқинда ободонлаштириш тўғрисидаги қарордан кейин, юзлаб чойхоналар бузиб ташланди. Ҳар бир чойхонада 20 нафардан ортиқ ишчи ишлаган бўлса, ишсизлар сони қанчага ортди?

Хуллас, 5 дақиқалик лавҳани кўрган ҳар бир наманганликнинг ҳаёлида юқоридаги каби юзлаб саволлар туғилади. Балки, мақсада ҳам айнан шудир? Қаранг, яна бир савол туғилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону