23 August 2009
03:30 - Тошкент кўчалари нега бўм-бўш, президентимиз ниятига эришдими?
Расмдаги Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирига қаранг. Бизнинг стандартлар билан осмон-ўпар деб айтса ҳам бўладиган бинолар остонасидаги муҳташам деса бўладиган даражадаги кенг кўчаларга қаранг. Улар куппа-кундуз куни худди Совет замонида каби бўм-бўш. 21 асрда бундай кўчани дунёнинг ҳеч бир пойтахтида кўрмайсиз.

Совет замонида автомобиллар сони нимага камлигини ҳамма билади. Бутун дунёни йўқ қилишга етадиган атом бомбалари арсеналига эга бўлган Совет Иттифоқи ўз одамларига автомобиль етиштириб бера олмасди. Ҳозирчи? Балки бу суратни олган ўзбек фотографи атайлаб шундай вақтни топиб, расм олгандир. Мақсад Ўзбекистон пойтахтини камситиш бўлган.

Йўқ, ундай эмас. Бу расм орқасида ҳамма ҳам тушунавермайдиган бошқа ҳақиқат бор. Президентимиз Ислом Карим раҳнамолигида одамларимизнинг тоза ҳаво билан нафас олишини таъминлаш мақсадида қасддан автомобиллар сони чеклаб қўйилган. Одамлар қўлида нондан бошқа нарсага пул бўлмаса, автомобиллар олинмайди. Президентимиз шунга эришди. Унинг олижаноб нияти ва қилган ишининг натижалари олқишланиши керак, мухолифатдан ўрнак олиб, ҳамма нарсани қоралайвериш тўғри бўлмасди. Бунинг устига, муқаддас Рамазон ойида.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону