20 August 2009
12:00 - Бишкекда 10 минг кишилик масжид қуриш бошланди
Қирғизистон пойтахтининг паркларидан бирининг ҳудудида, Иссиқ-кўл кинотеатри яқинида 10 минг кишилик масжид қуриш бошланди, деб хабар беради АКИpress агентлиги Диний ишлар бўйича давлат комитетининг директори Қанибек Осмоналиевга асосланиб.

Аввал масжидни Махатма Ганди и Касималы Баялинов кўчалари кесишган жойда қуриш режалаштирилган эди, дейди Қанибек Осмоналиев. Аммо у ер масжид учун тўғри келмаслиги маълум бўлгач, ҳозирги ер ажратилди. Қурилишнинг қиймати 3 млн доллар деб белгиланган.

Ҳозир Бишкекда 35 масжид бор бўлиб, марказий масжидда 5 минг киши номоз ўқиш имкониятига эга. Ҳамма масжидларда 35 минг киши номоз қилиши мумкин.

Қанибек Осмоналиевнинг айтишича, ҳозир масжидлар сони етарсиз. Айниқса Рамазон ойида, масжидлар тўлгандан кейин, одамлар атрофдаги кўчаларда номоз ўқишга мажбур бўлишмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону