13 August 2009
14:35 - Ўзбекистон 6 та Boeing ва 10 та Airbus учоғи сотиб олмоқчи
AFP агентлигининг ўз манбаига асосланиб хабар беришича, Ўзбекистон 2016 йилгача 6 та Boeing ва 10 та Airbus учоғи сотиб олмоқчи. Бунинг учун 1,14 миллиард доллар ажратилган.

AFPнинг маълумотига кўра, давлат монополиясидаги “Ўзбекистон Хаво Йўллари” бу хусусда 2007 ва 2008 йиллари керакли контрактларни имзолаган ва президент Ислом Каримнинг имзоси билан Airbus ширкатига умумий маблағнинг бир қисми тўланган ҳам.

Ўзбекистоннинг расмий хабар агентликлари бу ҳақда ўз вақтида хабар тарқатиб-тарқатмаганлари бизга маълум эмас. Французларнинг бу агентлиги ҳозир бу маълумотларни эълон қилишининг сабаби ҳам қоронғу.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону