13 August 2009
14:11 - Ер юзидаги аҳоли сони 2011 йилда 7 миллиардга чиқади
Аҳолининг сони масалалари билан ҳам шуғулланадиган Population Reference Bureau ташкилотининг тадқиқиотларига кўра, 2011 йилда планетамиз аҳолисининг сони 7 миллиардга улашади, дейилади CNN агентлигининг хабарида. Аҳолининг аосий ўсиш жойи камбағал ва энди ривожланаётга мамлакатлар бўлади. Яқин 40 йил ичида аҳоли сони ўсишининг 97 фоизи Осиё, Африка, Лотин Америкаси ва Кариб денгизи ҳавзасидаги мамлакатлар ҳисобига бўлади.

Прогнозларга қараганда, 2050 йилга келиб, аҳолисининг сони бўйича лидер мамлакат Ҳиндистон бўлади. Унинг аҳолиси 1,7 миллиардга етади. Ҳозир лидерлик қилаётган Хитой иккинчи ўринга тушади.

Маълумки, “Эрк” партияси фракцияларидан бирининг раиси, 53-54 лақаби билан танилган Салай Мадамин ўз партиясининг сайтида эълон қилинган мақоласида 2050 йилга келиб Ер юзи аҳолиси тамомийла мусулмон бўлишини башорат қилганди. Демак, 2050 йилда мусулмонларнинг сони қанча бўлишини ҳозирданоқ билиш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону