11 August 2009
22:26 - Мухолифатчи бўл, Вашингтонда пикет қил, бундан ҳам осон иш борми
Мухолифатчиликка даъво қилаётган Баҳодир Чори ўз укалари, уларнинг турмуш ўртоқлари ва вояга етган бола-чақаларини тўплаб, кечадан бери АҚШ пойтахти Вашингтондаги “Озодлик” радиосининг бош қароргоҳи олдида кеча-кундуз давом этадиган пикет ўтказмоқда. Шиор ва талаб битта – бу радиони нодемократликда айблаш ва ака-ука Бобожоновларни радиодан ҳайдатиш.

Ака-ука Бобожоновларнинг ифлослиги, мухолифатни йиғи-сиғидан бошқа ҳеч нарса биламайдиган гуруҳ қилиб кўрсатишга уринишлари, айни замонда, фақатгига ўзлари каби Хоразмлик бўлгани сабабли Салой Мадаминни мадҳ этиш билан машғул эканлари ҳақида бизнинг сайтимиз ҳам бир неча марта ёзган.

Аммо, “Озодлик” АҚШнинг радиоси. Уни нодемократикликда айблаш, радиода кадрлар алмашувига эришиш ўзбек мухолифатининг иши эмас. Мардлар бўлса пикет-митингларни Ўзбекистонда ўтказиши керак. Вашингтонда пикет ўтказишдан осон иш борми бу дунёда.

Кеча пикетчиларнинг олдига келган “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат, бу ҳақда ҳам гапиришга ҳаракат қилди. Аммо, бу деворга гапириш билан тенг иш эди. Баҳодр Чори ва атрофидагилар нима қилишаётганини ҳам тушунишмайди, нима қилиш кераклигини билишмайди.

Пиктчилар ичида қамоқдаги шоир Юсуф Жуманинг турмуш ўртоғи Гулнора ва унинг икки ўғли, қашқадарёлик ҳуқуқ ҳимоячиси, Ўзбекистондаги ҳар бир мухолифат партиясининг аъзоси эканлигини фахраниб гапирувчи Ёдгор ака Турлибеков, асосий фаолияти динини алмаштириш бўлган бир йигит ҳам борлигини айтиш лозим.

Абдураҳим Пўлат пикетчилар олдига Гулнора билан кўришиш ва Юсуф Жумани тезроқ озод бўлиши учун яна нималар қилиш ҳақида гаплашиш учун боргани ва яна боришини айтмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону