11 August 2009
22:02 - Туркия бош вазири гапирганда, депутатлар йиғлади
Бугун Туркия бош вазири, Адолат ва Тараққиёт Партиясининг (АТП) раиси Ражаб Эрдўғон партиянинг парламентдаги фракцияси мажлисида АТПнинг саккиз йиллиги муносабати билан нутқ сўзлади ва бир қатор депутатларни йиғлатди, дейилади Туркия оммавий ахборот воситаларининг хабарида.

Эрдўғон саккиз йил ичида ўз партиясининг Туркия ва турк миллати учун қилган ишлари билан бир қаторда, бугун Туркиянинг кун тартибидаги асосий мавзу - курд миллати муаммосига янгича яқинлашиш хусусида ҳам гапирди. Эрдўғон бу минтақада яшайдиган миллатларнинг миллий-тарихий илдизларига урғу бериб, турли миллатларга оид бўлган машҳур шоирларнинг номини тилга олганда, бир қатор миллатвакиллари (депутатлар) ҳис-туйғаларга берилиб, кўз ёшларини тутолмаганлар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону