11 August 2009
20:32 - Россия-Украина муносабатлари узилиш арафасига келди, ноаниқлик Украинадаги президент сайловигача давом этади
Рус оммавий ахборот воситаларининг тарқатган хабарига кўра, бугун Россия президенти Дмитрий Медведев украиналик ҳамкасби Виктор Юшченкога мактуб йўллаб, “Украина раҳбариятининг антирус курси туфайли Украинага янги элчи юборишни тўхтатиб туришга қарор қилганинини” билдирган.

Икки томонлама ҳамкорлик соҳасида аввал ҳам муаммолар бо эди, аммо Сизнинг президентлигингиз замонида кўрилаётган нарсаларни - Украниа тарафининг Россия билан дўстлик ва ҳамкорлик принципларидан қочиши деб таърифламаслик мумкин эмас, дейилади хатда.

Россия расмийлари бу мактуб Украина билан дипломатик алоқаларни узиш деб баҳоланмаслиги кераклиги ҳақида баёнотлар бера бошладилар. Украина тарафи ҳали жим. Мактуб ўрганилмоқда деган умумий гаплар бор, холос.

Тахмин қилиш мумкинки, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири, Украина ҳам ўз элчисини бирон баҳона билан вақтинча чақириб олади ва бу мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар узилмаса ҳам, узилиш арафасига келади. Бу ноаниқлик келаси йилнинг январь ойига белгиланган президент сайловигача давом этади. Мабода, сайловни руспараст Виктор Янукевич ютса, Россия элчиси Украинага ғолиб каби келади, акс ҳолда аламини ичига ютиб.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Киевдаги элчиси Виктор Черномирдин ҳар бири 4 йил бўлган икки муддат элчикликдан кейин, яқинда Москвага қайтган эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону