11 August 2009
21:07 - Бор-йўқлиги номаълум бўлган “Бирдамлик” “Бирлик”нинг раисини алмаштирмоқчи
Шу кунларда “Ҳаракат” сайтига электорон почта орқали қуйидаги хат келди

“Ассалому алейкум
Абдурахим ака, сизни безовта килишимдан максад менга маълум булган бир провокация хакида сизни хабардор килиш. Узбекистондаги партия аъзоларидан ва бошкалардан эшитишимча Исмоил ва Васила бошчилигидаги гурух сизни партия раислигидан четлаштиришга каратилган иш олиб боришмокда.
Менга маълум булишича Васила айни кунда Европада булиб у ерда Исмоил ва Боходир Чориевлар билан музокара олиб бормокда. Уларнинг максади сизни Бирликдан четлаштириб урнингизга Боходир Чориевни тайинлаш. Тахминим буйича улар кейинчалик 53-54 чилар ва диндорлар билан бирлашишни режалаштиришган.
Абдурахим ака узингизга маълум Узбекистон шароитида бу маълумотни текшириб куриш имкониятим йук. Сизда эса етарлича имкониятлар бор. Шунинг учун Сиз шу нарсаларга эътибор бериб режалаштирилаётган провокацияни олдини олишингиз зарур. Чунки бу гурухбозлар амалга ошираётган хоинликлари натижасида Бирлик номи тарихда террористлар ва хоинлар билан бир каторга тушиб колиши мен каби оддий Бирликчи учун ачинарли хол.
Сизда хар хил гумон пайдо булмаслиги учун, хамда провокацияларни олдини олиш максадида вактинча узимни кимлигимни ошкор килолмаслигимдан сизни олдингизда хижолатдаман.
Яна айтмокчи булганим агар бирор иш килиш лозим булса ёки бирор нарсага аниклик киритиш лозим булса, албатта республика микёсида, сизга ёрдам беришни уз бурчим деб биламан. Чунки Бирликни такдири мен учун бефарк эмас.”

Сайт маъмурияти birlikuz@mail.ru адресидан келган бу хатга эътибор ҳам бермасдан, уни четга суриб қўйиш билан чегараланганди. Аммо Ўзбекистондаги мухбирларимиздан маълум бўлишича, Баҳодир Чориев ва унга қўшилиб олган Исмоил Дадажон шу кунларда Ўзбекистондаги бир қатор мухолифатчиларга телефон қилиб, гўёки “Бирлик” ичида бўлаётган воқеаларни айнан шу хатда ёзилгандек ёритишган ва ҳаммани ўз ташкилотларига чақиришган экан. Хат муаллифи ҳам ўша гаплашилганлардан бири ёки бу гапларни бошқалардан эшитган бўлса керак.

Шу кунларда Европада бўлган Васила Иноят бундай гаплардан хабари йўқлигини билдирибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону