11 August 2009
17:20 - Ўзбек банкидан хорижий грант берилмайди
NewsUz.сom янгиликлар сайтининг маълум қилишича, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ногиронларнинг “Қадрият” газетаси учун Финландия ногиронлар жамияти томонидан ажратилган 900 АҚШ долларига тенг грант маблағини беришдан бош тортган. Ҳатто сабабини кўрсатишни ҳам эп кўрмаган банк пулни Финландияга қайтариб юборган.

Ўзбекистонда ўрнатилган тартибга кўра, дейилади хабарда, 2004 йили ноҳукумат-нотижорат ташкилотлари учун хорижий грантлар фақатгина Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва “Асакабанк” орқали берилиши кўзда тутилган. Демак, Финландяядаги ташкилот Ўзбекистонда ўрнатилган тартибга риоя қилиб, рухсат берилган банк орқали пул юборган. Бироқ кўриб турганингиздек, банклар, тўғрироғи, банкларнинг жилови қўлида бўлган ҳукумат ўз қоидасига амал қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2006 йилда АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги кичик грантлар дастури ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ўртасида ҳам шундай ҳолат содир бўлган. Жамиятнинг Тошкент ва Қашқадарё вилоятларига берилган грант маблағлари қайтариб шу банк тарафидан элчиликка қайтариб юборилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону