08 August 2009
03:19 - Туркияда доллар ҳисобида 13 минг миллионер бор, Ўзбекистондачи?
Бу мамлакатнинг расмий Анадолу Агентлиги тарқатган хабардан маълум бўлишича, Туркияда бугун мамлакат ичида жамғармаси 1 миллион турк лирасидан кўп бўлган 19 минг 55 одам бор. Бугун $1 = 1,47 турк лираси. Демак, доллар ҳисобидаги миллионерларнинг сони 13 минг экан.

Албатта, бу каби масалаларда ҳамма нарсани оддий арифметик ҳисоб билан солиштириб бўлмайди, шундай бўлса ҳам Туркиянинг Ўзбекистон билан солиштириш қизиқ бўларди.

Туркиянинг аҳолиси 70 миллион артофида, Ўзбекистонники эса – 29 миллион, яъни мамлакатимиз аҳолиси Туркияга нисбатан 2,4 марта кам. Иқтисодий ақволимиз бир-бирига яқин бўлса эди, Ўзбекистонда доллар ҳисобидаги миллионерларнинг сони тахминан 5,5 минг бўларди.

Табиий, Ўзбекистонда сонини бу рақам билан солиштирса бўладиган миллионерлар йўқ. Аммо, аниқ рақам ҳам йўқ. Ўзбекистон ўз йўлини танлаган ва ҳамма нарса одамлар кўзидан яширилган - аниқ рақамлар йўқ, анализ қиладиган материал йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону