08 August 2009
02:27 - Жаҳон Банки Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари учун 55 миллон доллар кредит ажратди
Жаҳон Банки томонидан ажратилган мазкур кредитнинг асосий қисми шаҳарларнинг канализацияси, иншоотларни қайта таъмирлашга сарфланади. Бу ҳақда банкнинг расмий сайтида маълумот пайдо бўлди.

Умумий қиймати 61,16 миллон АҚШ доллари бўлган мазкур маблағнинг муайян қисми экологик ва санитария аҳволини яхшилашга ҳам қаратилган. Мақсад қадимий шаҳарларимизга туристлар оқимини кўпайтириш ва тарихий обидаларни асраш экани айтилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону