06 August 2009
23:36 -
Путин Анқарада Эрдўғон билан музокаралар олиб бораркан, уларга Берлускони қўшилди

Маълумки, Россия бу лойиҳани Туркиянинг энг актив иштирокида амалага оширилиши ражалаштирилаётган европаликларнинг “Набукко” лойиҳаси билан рақобот қилиш мақсадида олға сурмоқда. Лекин, кўринишидан, Туркия ўзининг жўғрофий-стратегик ҳолатидан ўз фойдаси учун самарали фойдаланмоқчи ва “сих ҳам куймасин, кабоб ҳам” қабилида иш олиб бормоқчи.
Ва олиб бормоқда ҳам. Бугун Путин билан музокаралардан кейин, Туркия ва Россия ўртасида газ ва нефть соҳаларида ҳамкорлик бўйича протокол имзоланди. Унга кўра, Туркия “Жанубий оқим” қувурларини ўз ҳудудидан ўтишига рухсат беради. Тўғрироғи, газ қувури Тукиянинг ҳудудий сувлари остидан ўтади.
Россиядан Туркияга 10 йилча аввал “Мовий оқим” номли газ қувури Қора денгиз сувлари остида ўтказилганди. Бали “Жанубий оқим” ҳам Қора денгиз сувлари остидан Туркия чегарасигача “Мовий оқим” бирга боради, аммо Туркияга ерларига кирмасдан Ғарбга бурилади ва Туркия қирғоқларига параллель шаклда сув остидан Булғористонга қадар, у ердан Юнонистон орқали Италиягача етиб боради.
Шу сабабли, Италия бош вазири Берлусконининг Анқарага келиб, “Жанубий оқим” лойиҳасига доир ҳужжатнинг имзолаш маросимида қатнашгани ғайритабиий воқеа эмас.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения