06 August 2009
23:03 - Абдурашид Дўстим ҳаммани Ҳамид Карзайга овоз беришга чақирмоқда
Русларнинг Афганистан.Ру сайтида тарқатиган хабарга кўра, бу малакатдаги ўзбекларнинг лидери генерал Абдурашид Дўстим мамлакатнинг шимолида яшайдиган туркманларга туркман тилида мурожаат қилиб, уларни 20 августда бўладиган президент сайловида Ҳамид Карзайга овоз беришга чақирган.

Ҳамид Карзайга овоз бериш, дебди Афғонистон Миллий-исломий ҳаракатининг раиси бўлган Абдурашид Дўстим, демократия ишига ва халқ бошқарувига ўтишга хизмат қилади. Афғон халқи бу ғоялар учун минглаб ўғил-қизларининг ҳаётини қурбон қилди.

Агар Абдурашид Дўстим туркманларни Ҳамид Карзайга овоз беришга чақираётган бўлса, тахмин қилиш мумкинки, у ўзбекларни аллақачон бунга кўндириб бўлган.

Абдурашид Дўстим ва Ҳамида Карзайнинг муносабатлари анчагина мураккаб бўлиб, баъзи вақтларда душманлик даражасига яқинлашиб ҳам қолганди. Ҳозирги сиёсий вазият уларни яна яқинлаштирганга ўхшайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону