19 March 2005
04:00 - 20:00 - Наврўз келмокда
20:00 - Наврўз келмокда

Ўзбекистонда наврўз байрами хукумат карори билан хар йили 21 март куни нишонланади. Бирор кор-хол бўлиб колмаса, байрам дастури бўйича, одатдагидек, соат 10 да Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Миллий богда тантаналар бошланади. Уларда Ислом Каримов ва республиканинг бошка катталари иштирок килиши режалаштирилган.

Бугун Ўзбекистонда наврўзолди хайрия хашари бўлиб ўтди. Унда, “Махалла“ жамгармаси берган маълумотга кўра, республика бўйича 12 млн. киши иштирок этиб, 27 минг кв.м майдон ободонлаштирилган, 16 минг км лик арик ва зовурлар, лотоклар тозаланган, 16 мингдан ортик дарахт кўчатлари экилган, эхтиёжманд оилаларга салкам 310 минг сўм микдоридаги мурувват ёрдамлари кўрсатилган эмиш. Бу - “халкимизнинг хайру саховатли ишларга нечогли иштиёки баланд эканидан далолат“ дейилади мазкур маълумотда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов хам 19 март куни Тошкент майдонларига чикди. У шахардаги курилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш учун Бешёгоч, Хадра ва Эски Жўвада бўлиб, вазиру вузароларига, хокимлар, меъморлар ва курувчиларга фойдали маслахатларини берди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону