06 August 2009
02:45 -
Туркияда 1,5 ойлик эгизаклардан бири иккинчисини қутқарди

Буёғи траги-комедияга ўхшайди. Меҳметнинг ўзи тез ёрдам машинаси чақириб, ўғрини касалхонага олиб борибди, аммо у 2 соатдан кейин ўлибди. Полицияда ҳисобда турадиган профессионал ўғри экан ўлган йигит.
Табиий, ота-она бахтли. Эгизаклардан бири қорни очиб йиғламаса эди, иккинчи эгизакнинг тақдири нима бўлиши номаълум-ку. Айниқса, она севинчидан эгизакларини қучоқлаб йиғлар эмиш.
Маълум бўлишича, оила бошлиғи Меҳметнинг тайинли иши ҳам йўқ бўлгани учун, уйларида ўғирлайдиган пул ёки тузукроқ нарса бўлмаган. Шу сабабли, ўғри чақалоқларнинг бирини ўғрламоқчи бўлган деб тахмин қилинмоқда. Бу воқеа туфайли машҳур бўлиб кетган Меҳмет, балки, энди тузукроқ иш ҳам топар.