06 August 2009
01:29 - Россия ташқи ишлар вазирлигига кўра, Қирғизистондаги ҳарбий база мудофаа учун эмиш, “Бирлик” буни қабул қилмайди
Рус оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, бугун Россия ташқи ишлар вазирлиги Информация ва матбуот департаменти хабар тарқатиб, Қирғизистонда яратилиши режалаштирилган ҳарбий база халқаро терроризмга қарши мудофаа объекти бўлишини яна бир марта урғулабди.

Табиий, бу каби баёнотлар Ўзбекистоннинг, очиқ айтилмаса ҳам, турли йўллар билан билдирилаётган, норозилигини юмашатиш учун қилинмоқда. Ўзбекистон ҳукумати ва президенти Ислом Каримнинг ўз позицияларини очиқ сўзлашга қўрқишларини тушуниб бўлмайди, аммо бу ҳақиқатдир.

“Бирлик” Партияси бундай база яратилишига ва умуман русларнинг минтақамизда янгидан кучайишига мутлақо ва очиқча қарши, дейди партия раиси Абдураҳим Пўлат. Афғонистон ва Покистонда АҚШ бошчилигидаги НАТО кучлари террорнинг уясини йўқ қилмоқдалар. Шундай шароитда, керак бўлса, уларга ёрдам бериш керак. Қирғизистон ҳудудида мудофаа объектларининг яратилиши эса мантиқсизликдир. Аслида, русларнинг асл мақсади - баҳона билан бу ерда ўз позицияларини мустаҳкамлаб олиш. Биз бунга қаршимиз ва Қирғизистон ҳукуматини ҳам ўз фикрини ўзгартиришга чақирамиз. Аввал хабар қилинганидек, партиямизнинг бу хусусдаги баёноти тайёрланмоқда. Биз фақат баёнот бериш билан чекланмаймиз, рус ва қирғизларнинг позициясини ўзгартириш учун амалий қадамлар ҳам қиламиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону