05 August 2009
19:41 -
Шайхонтоҳур судида «Эзгулик»ка қарши маҳкама очилди
Кеча фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига қарши фуқаролар - Кутепова, Баженова, Давлетова ҳамда Красноваларнинг даъво аризаси билан маҳкама очилди. Даъво аризасига кўра, жамият раҳбарияти асоссиз равишда мазкур фуқароларга жамият Тошкент шаҳар бўлими конференциясини ўтказиш учун ваколат бермаётганмиш. Аксинча, “Эзгулик” вакилига кўра, мазкур провокацион гуруҳ жамият фаолиятига халақит бериш мақсадида айрим идораларнинг буюртмаси билан жамият фаолияти юзасидан Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ ҳамда Президент деовни сингари идораларга шикоятлар йўллашмоқда.
Бундан ташқари мазкур гуруҳ аъзоси Ольга Краснова фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида хонанда Дилнура Қодиржонованинг қотилларидан бири Жамшид Матлубов (Ички ишлари вазири Баҳодир Матлубовнинг укаси) манфаатида “Эзгулик”чиларга қарши томонда турибди. “Эзгулик” вакиллари эса Дилнура Қодиржонованинг онаси Октябрхон Юсупованинг ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқда.